Баҳром Назаровдан “Бахт учун”

Сана: 15.06.2017 2792

Баҳром Назаровдан “Бахт учун”

Элимиз ардоғидаги хонанда Баҳром Назаров мухлислари учун ажойиб совға тайёрлади. У “Бахт учун” деб номланган янги қўшиқ ёзиб, уни оммага тақдим қилди.  Радиотўлқинлар орқали илк бор жаранг  сочган мазкур ижод маҳсули ижобий фикрлар билан қарши олинди. Айни дамда хонанда бу композицияси учун видеоклип суратга олиш учун катта тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Видеоклип унинг доимий ҳамкорига айланган Суннат Намозов режиссёрлигида тасвирга туширилиши режалаштирилган.

Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Анвар Ҳайдаров қаламига мансуб. Мусиқасини Нодир Умаров басталаган. Мусиқий безакчи эса Фурқат Бобожонов.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol