Нилуфар Усмоновадан оппоқ қор зийнати тараннум этилган таронани қарши олинг!
Шаддодликда эстрадамиз юлдузлари орасида етакчилардан ҳисобланган латофатли Нилуфар Усмонова мухлисларига янги туҳфалар тақдим этишдан тинмаяпди.
Навбатдаги янги тарона ҳам янги мавсум учун муносиб санъат асари бўлиши шубҳасиз. Сабаби бу қўшиқ "Қор" дея аталиб, айни пайтдаги қиш фаслининг зийнати ҳисобланган кумуш қорни тараннум этади.
Оппоқ қорнинг инсонлар қалбига ўхшатилиши қўшиқда ўзгача жаранг сочган. Таронанинг ҳар бир сатри эса тингловчини бироз ўйга солиши мумкин. Бу сатрлар Шуҳрат Нуралиев қаламига мансубдир.
Қишга хос сокин ва романтик оҳанг эса Жасур Абдураҳмонов томонидан басталанган. Ҳар иккала санъат асарини мукаммал равишда Нилуфар Усмонованинг ижроси тўлиқ уйғунлаштирган.
Қиш нафаси уфуриб турувчи янги таронани сиз ҳам сайтимиз орқали тинглаб, қишнинг бетакрор зийнати ҳақидаги гўзал таърифлардан баҳраманд бўлинг!