Улуғбек Раҳматуллаев ва Зиёдадан кутилган тарона ва видеоклип - “Мени сев”
Эстрадамиз юлдузлари Улуғбек Раҳматуллаев ҳамда Зиёда “Мени сев” номли дуэт тарона куйлашган эди. Илк бор Улуғбек Раҳматуллаевнинг яккахон концерт дастурида жаранг сочган бу қўшиқ премьерасини мухлислар узоқ кутишди. Хонандалар эса бу кутиш онлари бесамар эмаслигини, мухлисларига икки карра қувонч улашишни устидан чиқишди. Улар “Мени сев” таронаси ва клипини бир вақтда омма эътиборига намойиш этдилар. Дилнозахон сўзи ва мусиқаси билан яратилган қўшиққа Жасур Бадалбоев томонидан мусиқий сайқал берилган.
Санжар Маткаримов билан ҳамкорликда эса видеоклип тасвирга олинган. Тасвирчи Жаҳонгир Ибрагимов. Бош ролларни Ситора Алимжонова ва Асрор Ҳамидов ижро қилган. Клипни суратга олиш майдончасидан фоторепортажни ҳам ҳукмингизга ҳавола қилган эдик. Эндиликда эса бу ижод маҳсулидан баҳраманд бўлиш имконига эгасиз. Марҳамат томоша қилинг.