Тарғибот тадбирлари Қашқадарёда!

Сана: 22.05.2017 2469

Тарғибот тадбирлари Қашқадарёда!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли
(08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида
“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 16-20 май кунлари давомида Самарқанд вилоятининг 2 та шаҳар ва 14 та туманларида жумладан,
Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Қўшработ, Оқдарё, Нарпай, Нуробод, Пастдарғом, Пайариқ, Пахтачи, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманларидаги 28 та умумтаълим мактабларда, 17 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида, 46 та касб-ҳунар коллежларида, 7 та олий таълим муассасаларида (Самарқанд тиббиёт институти, Самарқанд иқтисодиёт институти, ТАТУ Самарқанд филиали, Самарқанд давлат университети, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Самарқанд архитектура институти, Самарқанд давлат чет тиллари институти)5 та ҳарбий қисмларда (Каттақўрғон шахридаги 02855-сонли, Тайлоқ туманидаги 74116-сонли (собиқ 52433-сонли), Қўшробот туманидаги 86486-сонли ва Ургут туманидаги 9224-сонли ва Самарқанд Олий ҳарбий қўмондонлик автомобиль билим юрти ҳамда Самарқанд шаҳридаги Гарнизон офицерлар уйида), 10 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, 1 та давлат театрида (Каттақўрғон шаҳридаги), 5 та маданият ва истироҳат боғларида ҳамда 1 та марказий ўйингоҳда юқори савияда ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари Қашқадарёда!

Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 81 900 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 9 700 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 22 200 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, 5 500 нафар олий таълим муассасалари талабалари, 5 100 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, 1 600 нафар махсус мактаб интернати ўқувчилари, 1 600 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 3 100 нафар харбий қисм хизматчилари ҳамда 33 100 нафар уюшмаган ёшлар ва аҳоли жалб этилди.

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинди.

Тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга ўтган қисқа давр мобайнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” Давлат дастурининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тизимли амалга ошириш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолият кўрсатиши “Инсон манфаати – ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоянинг ҳаётга изчил ва самарали жорий этилиши тўғрисида сўзлаб бердилар.

Тарғибот тадбирлари Қашқадарёда!

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларни фош этувчи “Оқ булут”, “Қадр”, “Меҳмон”, “Менинг дунёим” “Тинчлик соҳили”, “Ажал жодуси” каби бадиий фильмлар жойлардаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларига намойиш этилди.

Тарғибот тадбирлари Самарқандда якунланиб, Қашқадарё вилояти бўйлаб давом этади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol