Тарғиботчилар Андижонда!

Сана: 11.07.2016 6524

Тарғиботчилар Андижонда!

Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишлаб бутун мамлакатимиз бўйлаб кўплаб маданий-маърифий тадбирлар, самимий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. Эл севган санъаткорлар, таниқли ижрочилар, театр ва кино юлдузлари, саҳна усталари иштирокидаги шундай унутилмас учрашувлар ҳам мана икки ой давомида андижонликларга кўтаринкилик, байрамона кайфият бағишламоқда.

Тарғиботчилар Андижонда!

Истиқлолни шарафловчи, бугунги тинч ва фаровон ҳаёт қадрини англатувчи бир биридан мазмунли, серзавқ тадбирларнинг яна бири бугун Бобур заминига етиб келди. “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги  учрашувларда иштирок этиш учун пойтахтдан санъат намоёндалари ташриф буюрдилар.

Тарғиботчилар Андижонда!

Улар Фарғона вилояти Қува тумани ҳамда Андижон вилояти Асака тумани чегарасида катта шодиёналик билан кутиб олиндилар. Миллий либосларда, гулларга бурканган қизлар, саф тортган йигитлар, маҳалла вакиллари интиқлик билан меҳмонларга пешвоз чиқдилар. Карнай, сурнай садолари чор атрофга ҳамжихатлик, аҳиллик ҳукм сураётган диёрда яна тўй-тантанадан дарак берди.

Узоқ йўл босиб келганликларига қарамай санъаткорлар ҳам ўз муҳлисларини хушнуд этиб, куй-қўшиқ, рақсларга жўр бўлдилар.

-Ҳар гал Андижонга келганимда улкан бунёдкорлик ва яратувчиликка гувоҳ бўламан, - дейди таниқли эстрада хонандаси Жаҳонгир Позилжонов. – Санъатсевар, самимий инсонлар даврасидаги мулоқотлар ҳар қандай ижодкорга илҳом бағишлайди, янгидан янги режаларга туртки беради. Насиб этса келгуси ҳафта давомида андижонликлар хизматида бўлиб, ўзаро фикр алмашиш, мустақиллик меваларидан баҳра олиш,  “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” деган саволга аниқ мисоллар орқали жавоб топиш ниятидамиз. Аминманки, бу юрт меҳнаткашлари 25 йиллик қутлуғ санага муносиб туҳфа хозирламоқдалар.

Тарғиботчилар Андижонда!

Душанбадан жумага қадар таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, ўз санъати билан халқни хушнуд этишга бел боғлаганлар.

Тарғиботчилар Андижонда!

Тарғиботчилар Андижонда!

Тарғиботчилар Андижонда!

Тарғиботчилар Андижонда!

Тарғиботчилар Андижонда!

Тарғиботчилар Андижонда!

 

Ёшлар маданият ва санъат маркази ва

Андижон вилояти хокимлиги матбуот хизмати.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol