Сардор Раҳимхондан “Онам”
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ижтимоий тармоқлар орқали барчани қизиқтириб қўйган “Онам” қўшиғини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали премьера қилди. Илк жарангидаёқ илиқ қарши олинган мусиқий асар биринчи бор, хонанданинг андижонлик шогирди томонидан ижро қилинган. Бу тарона Сардор Раҳимхонга жуда ҳам ёққани ва ўта таъсирли бўлгани боис, қўшиқ муаллифи Машхурбек Йўлдошев устозига совға қилган. Хонанда бу композиция ижро этилган бўлишига қарамай, қайта куйлашга аҳд қилди. Чунки, бундай қўшиқлар яшаши, мухлисларга етиб боришини истаган. Тарона Машхурбек Йўлдошев томонидан яратилган ва аввал ҳам ижро қилинган бўлишига қарамай, кўплаб, мухлислар бу қўшиқ учун Сардор Раҳимхонга миннатдорчилик билдиришмоқда. Марҳамат сиз ҳам тингланг ва баҳо беринг.