Премьера “О мани Лейлам” Умид Шаҳобовдан
Ижодини бошлаганига кўп вақт бўлмай туриб, оз фурсатда танилган, илк қўшиқлари хит дараждасига кўтарилган, аммо кейин бир неча бор ижодий танаффусларда бўлган хонанда Умид Шаҳобовни мухлислари соғинган. Сўнгги вақтларда бизга маълум бўлмаган сабаблар билан санъат оламида кўринмай қолган хонанда бугун янги ижод намунасини кенг оммага тақдим этди.
“О мани Лейлам” номли янги қўшиқнинг шеъри Камрон, мусиқаси ва аранжировкаси Жамшид Қосимовга тегишли. Йўналиш жиҳатдан хонанданинг аввалги тароналаридан фарқ қилувчи, замоновий, ёшларбоп ва рақсга чорловчи бу тарона учун Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида видеоклип суратга оланди.
Алоҳида декорация қурилиб, бир кун давомида тасвирга оланган клип трек йўналишида яратилган бўлса-да, кичик бир сюжетни ўзида қамраган. Тез кунда сайтимиз орқали мазкур қўшиқга ишланган видеомаҳсулот эътиборингизга ҳавола этилади. Ҳозир эса Умид Шаҳобовнинг янги ижод маҳсулига баҳо беринг.