“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ВИДЕОЖАРАЁН

Сана: 17.05.2014 2762 қайноқ

Барчани чинакамига интизор қилаётган “Геолог. Ўлимдан кучли” фильми айни кунларда тилдан-тилга ўтиб, биринчи ўзбек блокбастери сифатида шов-шувларга сабаб бўлмоқда. 

 

Ҳамма уни томоша қилишга интилаётган бўлса ажаб эмас. Кўп сонли кино ихлосмандларининг талаб ва таклифларига биноан эксклюзив тарзда сайтимизда фильмни суратга олиш жараёнидан энг қизиқарли кадрларни туҳфа этувчи видеони тақдим этамиз. Унда сиз актёрлар Бобур Йўлдошев ҳамда Адиз Ражабовларнинг не-не машаққатлар ила суратга олиш майдончаларида роль ижро этишганига гувоҳ бўласиз. Шунингдек, яна кўплаб қизиқарли саҳна кўринишларига ҳам. 

“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ВИДЕОЖАРАЁН

 “ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ВИДЕОЖАРАЁН

 “ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИДАН ҚИЗИҚАРЛИ ВИДЕОЖАРАЁН

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, 22-май куни соат 18:00 да “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида “Геолог. Ўлимдан кучли” фильмининг премьераси машҳур халқаро кинотақдимотлари сингари тантанали равишда бўлиб ўтади. Унда сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин, унда шошилинг. Мазкур тантанали маросимда фан-клуб аъзолари ҳам қатнашиши мумкин. Йилнинг энг узоқ кутилган ва энг шов-шувли фильм премьераси бўлиши ваъда қилинаётган ушбу картинанинг премьерасидан эксклюзив равишда биринчилар қаторида сайтимиз орқали хабар берамиз. 

Ҳозир эса қизиқарли кадрларга бой бўлган видеожараёндан баҳраманд бўлинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol