Шаҳзода узоқ кутилган “Ёмғир” таронасини тақдим этди

Сана: 23.03.2017 3743 қайноқ

Шаҳзода узоқ кутилган “Ёмғир” таронасини тақдим этди

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода яқиндагина янги қўшиқ устида иш олиб бораётгани ва “Ёмғир” деб номланган мазкур композиция учун видеоклип ҳам тасвирга туширилгани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳали оммага тақдим этилмасиданоқ мухлисларни қизиқтира олган ва барча интизорлик билан кутаётган ушбу ижод маҳсули бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинган мусиқий асар Нодир Азимов сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси ва Аҳлиёр Азимов аранжировкаси билан яратилган.

Шаҳзода узоқ кутилган “Ёмғир” таронасини тақдим этди

Айни дамда қўшиқ учун яратилаётган видеоклип устида олиб борилаётган ижодий жараён якунланиб қолди.  Яқин кунларда Халқимизга телеэкранлар ва интернет тармоқлари орқали  намойиш этиладиган клип режиссёри Сарвар ва Комил. Тасвирчилар “Shoxona creative group”нинг маҳоратли операторлари Бегзод ва Шаҳзод. Унда бош ролларни Шаҳзода ва Улуғбек Қодиров ижро этган. Ҳозирча қўшиқдан баҳра олинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol