Будурнинг “Дона-дона” қўшиғига баҳо беринг
Сана: 17.03.2017
3564
Ўз истеъдоди ва муҳорати билан мухлислар меҳрини қозонишга улгурган Будур юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра навбатдаги ижод маҳсулини тингловчилар ҳукмига ҳавола этди. Илк жарангидаёқ аъло даражада кутиб олинган композиция “Дона-дона” деб номланади. Қўшиқ сўзи Суҳроб Раҳимов қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси эса Азиз Авезовга тегишли.
Эслатиб ўтамиз, хонанда тез кунларда “Хат” таронаси учун ишланган клипини ҳам намойиш этишни режалаштирган.