Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси” трилогиясининг якуний қисмини тақдим қилади

Сана: 15.03.2017 3204 қайноқ

Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси” трилогиясининг якуний қисмини тақдим қилади

Маълумки, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси” фильмини  ўз видеоклиплари орқали тақдим қилишмоқда. “Айт” қўшиғи учун олинган клипда бошланган воқеалар ривожи “Ортингга қара” қўшиғининг клипида давомланди. Барчани бирдек қизиқтириб қўйган қаҳрамонлар тақдири эса фильмнинг учинчи қисмида якун топишини айтиб ўтишган эди. Бу орада уларнинг унутилмас илк яккахон “Бир муҳаббат қиссаси” номли концерт дастури ҳам ўтказилди. Концертга ташриф буюрганлар  махсус фильм ҳамда кутилмаган концерт дастуридан баҳра олишга улгуришди. Биз “Бир муҳаббат қиссаси” трилогиясини бежиз тилга олмадик. Ваниҳоят мазкур фильмнинг учинчи қисми намойиш этиладиган  кун маълум бўлди. 5-апрель куни соат 21:00 да ушбу трилогиянинг якуний қисми “Телбаман” клипи омма эътиборига тақдим қилинади.

Эслатиб ўтамиз, видеоклип режиссёри Ҳабибулла Набиев, Тасвирчи Сарвар Собиров, Клипда Сарвар, Комил ва Наргиз иштирок этган. Продюсер Жамшид Ҳожиниёзов. 

Кутиб қолинг ва асло ўтказиб юборманг! Ҳозирча фильмнинг биринчи ва иккинчи қисмидан қайта баҳра олинг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol