Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова аёллар учун махсус совға тайёрлади

Сана: 22.02.2017 4326 қайноқ

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова аёллар учун махсус совға тайёрлади

Халқимиз ардоғидаги хонанда, барчанинг севимли ижодкори Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова айни дамда апрель ойида бўлиб ўтадиган жонли ижродаги “Эй азиз инсон”  номли яккахон концерт дастурига катта тайёрларлик ишларини олиб бормоқдалар. Улар концерт учун кетма-кет янги қўшиқлар яратиш билан банд. Маълумотларга қараганда, дастурдан ўрин оладиган асосий қўшиқларнинг ҳаммаси янги ижод маҳсулларидан иборат бўлади.  Шунингдек, концертда сони жиҳатидан тасаввурингизга сиғмайдиган даражаги  раққосалар иштирок этади.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова аёллар учун махсус совға тайёрлади

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Барчани соғинтирган хонанда барча аёллар учун махсус совға ҳозирламоқда. Бу туҳфа “Аёл азиз, аёл эъзозда” деб номланган янги баҳорий тўплам бўлиб, альбом 8-март аёллар байрамига совға сифатида тақдим этилади. Хонанданинг репертуаридаги  1992-йилдан то 2015-йилгача куйланган аёллар ҳақидаги қўшиқлар қайта тикланди ва мазкур альбомга бирлаштирилди. Ушбу тўплам юртимизга кириб келаётган баҳор фаслининг илк кунидаёқ сотувга чиқиши кўзда тутилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol