Паризода хонандаликка қўл урди
Сана: 14.07.2021
1672
қайноқ
Серқирра ижодкор Паризода янгиликлар тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Раққоса ва актриса Паризода ажойиб янгилик билан мухлисларини хурсанд қилиб юборди. У эндиликда хонандалик соҳасида ҳам фаолият олиб боради. “Менга 15 йилдан бери ашула айтиб, рақсга тушишимни таклиф қилиб келишади. Авваллари уялардим. Бу йил нима янгилик қилсам экан деб ўйланиб қолдим ва таваккал қилиб, рақсга қўшиқни қўшдим.” – деди у берган маълумотида. Паризода эндиликда фолкълор йўналишидаги лапарларни ижро қилиб, рақсга тушади. Мухлислари томонидан бу хабар жудаям ижобий қаршиланди ва Паризодага бу янада куч бағишлади. Тез кунларда ўзгача лапарларни тақдим этишини ҳам айтиб ўтди.