Ҳосила Раҳимова маданий-маиший марказ очяпти.
Сана: 16.12.2013
5604
Сурхон наволари билан дилларга қувонч улашувчи Ҳосила Раҳимова ўзи туғилиб ўсган Сурхандаёнинг Денов туманида “Ватан” деб номланган маданий-маиший марказ барпо этишдай ҳайрли ишга қўл урди.
Ушбу марказ меҳмонхона, ресторан, қаҳвахона, эркак ва аёллар учун алоҳида спорт мажмуаси, сартарошхона, тикувчилик ва дизайн маркази, қизлар учун келинликка тайёрлов ўқув курслари, келин либослари салонини ўз ичига олган. “Ватан” маданий-маиший марказнинг очилиш маросими Янги йил байрами арафасига мўлжалланяпти. Ҳосила Раҳимованинг мазкур марказни ишга туширишдан мақсади аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда ёшларнинг вақти унумли ўтишини ташкиллаштиришдир.