Шоҳруҳхондан яқин кунларда кутилмаган тарона ва видеоклип “Жоним дадам”
Айни кунларда маҳоратли клипмейкерлардан бири, ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришаётган Дилмурод Агзамов Шоҳруҳхоннинг навбатдаги клипи устида иш бошлади. “Жоним дадам” деб номланган қўшиқ учун тасвирга туширилаётган видеоклип мухлисларни лол қолдириши тайин.
Ижодий гуруҳга тўхталиб ўтадиган бўлсак, қолдирилган маълумотларга кўра, қўшиқ Фарруҳ ва Жасур Бадалбоевлар билан ҳамкорликда яратилган. Клип оператори Рустам Муродов. Дилмурод Агзамов инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаган фотосуратларидан шуни айтиш мумкинки, клипда бош ролларни Убайдулла Омон ҳамда Муҳаммадали Юлдашев ижро этган. Ҳозирча видеоклип қачон омма эътиборига тақдим этилиши маълум қилинмаган. Балки, концерт олдидан, балки, концерт дастурининг ўзидаёқ премьера қилинар. Ҳозирча кузатишда давом этамиз.