Зиёда янги видеоклип суратга олдирди
Сана: 10.01.2017
4273
қайноқ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда бир нечта янги қўшиқлар яратди. Улардан бирига видеоклип тасвирга олдиришга ҳам улгурди. “Мани-мни” деб номланган мазкур композицияга Сарвар Каримов режиссёрлигида трек ва сюжет жанрида клип суратга олинди. Унда бош ролларни актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда актёр ва бошловчи Ҳусан Жўраев ижро этишди. Тасвирчи Иззат Лутфуллаев.
Тарона муаллифлари эса, хонанданинг доимий ҳамкорлари Баҳодир Низомов ҳамда Умид Обидов. Айни дамда суратга олиш ишлари якунланган бу клип тез кунда мухлислар эътиборига намойиш этилиши кўзда тутилган.