МОҲИМНИНГ БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАСИ
Моҳим ижросидаги деярли барча куйланган тароналар ўз мухлисига эга бўлиб келмоқда. Хонанда байрам олди болажонларимизнинг ҳам қалбларини забт этишга киришган кўринади.
1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан болажонларимиз учун янги қўшиқ яратди. Унинг премьераси 27-май куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” да бўлиб ўтди. Ўйлаймизки, байрам олди мазкур тайёрланган тарона барчага бирдек манзур келади. Ширинтойлар учун эса ажойиб туҳфа. Бу фикрларимизни премьерадан сўнг жонли эфирга қўнғироқ қилган кўплаб мухлисларнинг қўшиқ ҳақидаги илиқ тилаклари мисолида ҳам кўриш мумкин.
Тингловчиларнинг таъриф беришига қараганда, мазкур тарона ҳатто, болалар учун мадҳия сифатида ҳам қабул қилиш мумкин экан. Қўшиқ сатрларидаги «ЭНГ БАХТЛИ БОЛАЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА» деган сўзлари эса ҳар бир инсонни жонлантира олишга қодир!
Моҳим билан ҳамкорликда ишлаганларга келсак, шоир - Рислиғой Ҳотамов. Аранжировка эса Жасур Абдураҳмоновга тегишли. Мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли.
Айни дамда сайтимизда ҳам тақдим этилган болаликнинг энг беғубор дамларини ёдга солувчи таронани тинглаб унга ўзингиз баҳо беринг!