“ОНАМ БИЛМАСИН” ФИЛЬМИНИНГ ПРЕМЬЕРАСИ ЯҚИН

Сана: 28.04.2014 5300 қайноқ

Таниқли кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов яна бир янги картинани суратга олди. “Онам билмасин” деб номланган янги комедик фильм 3 майдан бошлаб кинотеатрларда намойиш этилиши бошланади. 

Бош ролларни Матёқуб Матжонов, Саида Раметова, Наргиза Солмонова, Шерзод Бин, Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Асқар Ҳикматовлар маҳорат билан ижро этишган. Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, шу кунга қадар Жаҳонгир Аҳмедовнинг деярли барча фильмлари омадли чиққан. Томошабин қалбига тезда етиб, уларнинг меҳрини қозонган.

Янги “Онам билмасин” номли картина ҳам кутилганидек зиёда бўлиши шубҳасиз. Негаки, актёр ва актрисалар жамоасида кучли санъаткор ва машҳур юлдузлар йиғилган. Фильм саундтрекини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ижро этган. Унинг видеоклипини эса биринчилардан бўлиб, эксклюзив тарзда сайтимизда томоша қилишингиз мумкин. 

Дарвоқе, тез кунларда премьерадан олдин фильм ижодкорлари “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлишади. Бундан ташқари, эксклюзив ажойиб суҳбат жараёни ва ундан бир шингил қизиқарли воқеалардан ҳам айнан сайтимиз орқали биринчилар қаторида хабардор бўласиз. 

Ҳозир эса фильм саундтреки ва унга ишланган видеоклипдан баҳраманд бўлинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol