Улуғбек Раҳматуллаевнинг “I lovе you” таронаси энди қозоқ тилида
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг ижодини нафақат юртимиз, балки, ўзга давлатларда яшовчи мухлислар, ижодкорлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб келишади. Бу ҳолат сўнгги йилларни анча сезиларли равишда ўсди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг бир нечта қўшиқлари бошқа тилларда ижро этилиб, дунё кезмоқда. Ана шундай қўшиқлар қаторига яна бири қўшилди. Хонанда ижросидаги “I lovе you” композициясини Қозоғистонлик ижодкор ўз тилида куйлади. Бу ҳақида Улуғбек Раҳматуллаев инстаграм ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди. “Қўшни давлатларда ижодимизга бўлган ҳурмат учун катта раҳмат. Энди “I lova you” қозоқ тилида” – дейди хонанда ўз саҳифасида қолдирган изоҳида.
Биз ҳам хонанданинг яна бир ютуғи билан қутлаймиз. Яратган ҳар бир ижод маҳсули мана шундай юксакларга кўтарилаверсин.