Бунёдбек Саидовдан янги қўшиқ “Оббо сан”

Сана: 17.11.2016 5412

Бунёдбек Саидовдан янги қўшиқ “Оббо сан”

Хушовоз хонанда Бунёдбек Саидовнинг “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали “Оббо сан” деб номланган янги қўшиғи жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган бу қўшиқ Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Аранжировкаси эса Ботир Алиевга тегишли. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бунёдбек Саидов янги йил байрамига бағишланган янги “Янги йил саргузаштлари” номли фильм устида ҳам тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. Айни дамда ёш ва умидли актёр ва актрисалар ўртасида кастинг ўтказилмоқда. Қолаверса унда элимиз суйган ижодкорлар ҳам иштирок этиши кўзда тутилган. Мазкур фильмнинг тасвирга олиш жараёни ҳақида кейинги янгиликларимизда алоҳида тўхталиб ўтамиз. Ҳозирча бизни кузатишда давом этинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol