Улуғбек Раҳматуллаевдан “Мубтало бўлдим санго”
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев Алишер Навоий ғазалини куйга солиб, ижро қилгани ҳақида хабар берган эди. Мазкур композиция учун “Мубтало бўлдим санго” ғазали танланган ва бугун хонанданинг бу ижод маҳсули “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган мусиқий асарнинг ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, мусиқасини Иқбол Муҳаммад басталаган. Аранжировкасин эса Жасур Бадалбоевга тегишли.
“Бу Алишер Навоий бобомизнинг таваллуд айёмларига бағишлаб яратилди. Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар режиссёрлигида видеоклип ҳам суратга олинди. Ёдгор Носиров ҳам катта кўмак бердилар. Ўзига яраша ва ўзгача яратилган бу тарона ва клип нафақат бобомизнинг, балки барча мухлисларимиз учун совға сифатида тайёрланган биринчи ижод маҳсули бўлди десам янглишмайман” ” – дейди хонанда сайтимизга берган маълумотларига қўшимча қилиб.