Руҳшонадан “Шекилли” хазиломуз йўналишда тайёрланган видеоклип премьераси

Сана: 11.06.2015 4112 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин вакилларидан бири Руҳшона янги тарона яратиб, унга видео суратга олинаётгани ҳақидаги маълумотларни бериб ўтган эдик. Бугун хонанданинг мухлислари узоқ кутган кун келди. Янги “Шекилли” номли шўх ва хазиломуз йўналишда тайёрланган қўшиқ “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида янграб, бир қатор тингловчиларнинг илиқ фикрларига эга бўлди.

Унга ишланган видеоклипни эса ваъда қилганимиздек, сайтимиз орқали илк томошабини бўлиб, ноанъанавий тарзда яратилган видеодан баҳраманд бўлинг. Ноанъанавий, деганимизнинг сабаби шундаки, клип деярли 100% чизилган кадрлардан иборат. Мазкур видеомаҳсулотнинг яратилишида режиссёр Санжар Маткаримов ҳамда истеъдодли ижодкор Жавлон Турдихўжаев ҳамкорликда ишлашган. Айтиб ўтиш лозим, Жавлон Турдихўжаев машҳур клипдаги Chikko образини яратган. 

Руҳшонадан “Шекилли” хазиломуз йўналишда тайёрланган видеоклип премьераси

Қўшиққа тўхталадиган бўлсак, “Шекилли” таронасини яратишда Руҳшона Элдор Қаюмов билан ижодий ҳамкорлик қилган. Марҳамат, Руҳшонадан янги қўшиқ ва янги видеони қарши олинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol