ЗИЁДАДАН ЯНГИ ҚЎШИҚ ПРЕМЬЕРАСИ

Сана: 25.04.2014 4946 қайноқ

Қувноқ ва шадод хонанда Зиёданинг “Хаёлим” деб номланган янги шўх таронаси 25-апрель куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосининг тўлқинида илк маротаба жаранг сочди. 

Баҳодир Низомов сўзи ва мусиқаси билан тайёрланган мазкур шўх тарона ҳақиқаттан ҳам қалбингизга қувонч ва шодлик бахш этади. Қўшиқ тингловчилар эътиборига ҳавола этилганидан сўнг хонанданинг мухлислари кетма-кет равишда қўнғироқларни амалга оширди.

Тарона барчага бирдек манзур келди. Юқори кайфият бахш этувчи қўшиқ ниҳоятда аъло даражада куйланганлиги юборилган СМСларда ҳам ўз аксини топди.

Бундан ташқари, Зиёда яна кўплаб янгиликлардан ҳам бохабар этди. Тез кунларда хонандадан яна бир янги клип ҳадя этилади. Шунингдек сокин йўналишдаги номи сир тутилаётган ажойиб тарона ҳам муҳлислар эътиборига ҳавола этилади. Албатта, биринчилар қаторида сайтимиз орқали баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг.

Ҳозир эса сайтимизда тақдим этилган “Хаёлим” номли шўх таронини тинглаб унга баҳо беринг!...

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol