“Мирзо театри” дан хушхабар
Кулгу инсонга бахт туйғусини бағишлаб, саломатлигини мустаҳкамлашини кўп бора исботлаб берган “Мирзо театри”дан хушхабар!
Санъаткорлар 2014 йилнинг 29-30-31 Март, 1-2 – Апрель саналарида янги томошани муҳлислар эътиборига ҳавола этишни мақсад қилдилар. “Мирзо театри”нинг ижодкорларидан бири Ҳалима Ибрагимова навбатдаги дастур ҳар йилгидан ажралиб туришини, унга антиқа ғоялар, хазил-мутойибанинг юқори даражаси критилганини маълум қилди. Айни кунларда томошанинг ҳар бир аъзоси ўз таклифи билан дастурни бойитиш ҳамда тайёргарлик билан банд. Ҳалима Ибрагимова ҳам анчадан бери бир ролни ижро этишни орзу қилиб юрган экан. Ушба дастурда нияти ижобат бўладиган кўринади. Қизиқ, қандай роль ҳақида гап кетяпти? Popcorn.uz сайтини кузатиб борсангиз барчасидан биринчилардан бўлиб хабардор бўласиз.