Шаҳриёр Ренат Собиров билан дуэт куйлади
Истеъдодли хонанда Шаҳриёр сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. Бир нечта янги лойиҳалар устида ишламоқда. Ана шундай ижод маҳсулларидан бирини эса бугун сайтимиз орқали намойиш этди. “Бу севги” деб номланган қўшиқни хонанда Ренат Собиров билан биргаликда ижро этган. Ушбу таронанинг сўзи Шаҳриёр ва Зуфар томонидан яратилган. Мусиқаси эса Шаҳриёр ва Қобилга тегишли. Аранжировкаси устида Ренат Собиров иш олиб борган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шаҳриёр мухлислари учун яна бир совға тайёрлаб қўйган. 7-июль куни хонанда иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади. Ушбу концерт тоғ ён бағрида жойлашган “Крокус парк” да ўтказилади. Мазкур кечада иштирок этиш имконияти сизларда мавжуд. Бунинг учун хонанда томонидан тақдим этилган саволларга тўғри жавоб йўлласангиз бас.
Демак, саволларга эътиборингизни қаратинг
- Шаҳриёрнинг биринчи альбоми нечанчи йилда чиқарилган ва унинг номи нима?
- Шаҳриёр қайси футбол клубининг мухлиси?
- Биринчи бор суратга тушган фильмининг номи нима?
Жавоблар 5-июлга қадар info@popcorn.uz манзили орқали қабул қилинади. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ўз тахминларингизни ёзиб қолдиринг. Юқоридаги саволларга жавоб беринг ва чиптани қўлга киритинг. Ҳар бир чипта 6 киши учун мўлжалланган. Имкониятдан фойдаланиб қолинг.