Тадбирлар Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларида давом этди

Сана: 06.10.2016 3869

Тадбирлар Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларида давом этди

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Хоразм вилоятида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Тадбирлар Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларида давом этди

5-октябрь куни тарғибот тадбирлари Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларининг 30 та умумтаълим мактаблари, 15 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ҳамда белгиланган режага қўшимча равишда 7 та фермер хўжаликларида бўлиб ўтди.

Тадбирнинг эътиборли жиҳати шунда бўлдики, барча санъат намоёндалари мактаб ва коллежлардаги учрашувлардан сўнг пахта далаларига йўл олдилар. 800 дан зиёд пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар севимли санъаткорлари билан юзма-юз кўришиб, суҳбатлашибгина қолмай, биргаликда пахта тердилар.

Бугунги кун Хоразмлик пахтакорларда ҳаётларида унутилмас лаҳзага айланди.

Тадбирлар Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларида давом этди

Тадбирлар Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларида давом этди

Тадбирлар Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларида давом этди

Тадбирлар Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларида давом этди

Тадбирлар Хива, Қўшкўпир, Шовот туманларида давом этди

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol