Сардор Раҳимхон ижодидаги энг таъсирли тарона энди рус тилида
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон “Отамдан ёдгорим онам” қўшиғини тақдим этганига кўп бўлмаган бўлса-да, тарона мухлислар қалбидан жой эгаллаб, энг оммабоп композициялар қаторидан ўрин олди. Ушбу мусиқий асар онажонларга манзур келгани боис, хонанда уни талаб ва истакларга биноан рус тилида ҳам ижро қилди. Хонанданинг сўзларига қараганда, қўшиқнинг рус тилидаги талқини унинг ҳақиқий туридан ҳам таъсирлироқ чиққан.
Қўшиқнинг рус тилидаги шеърини Гавҳар Шарипова ёзди. Мусиқа эса Зафар Қодировга тегишли. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.
Ҳа айтганча, Сардор Раҳимхон айни дамда янги видеоклипини суратга олиш ишларини олиб бормоқда. Халимахоним билан куйланган дуэт учун яратилаётган клип жараёни ҳақида яқин дақиқаларда батафсил тўхталиб ўтамиз.