Сардор Раҳимхон: Биз буюк Ўзбекистоннинг бахтли фарзандларимиз!
Сана: 03.09.2016
3674
Қаранг азизлар, сўнгги манзилга кетаётиб ҳам Юртбошимиз бизларни янада бирлаштириб кетдилар. Орқаларидан дуо қилиб, улар орзу қилгандек бахтли, саодатли, фаровон ҳаёт кечирайлик. Зеро, ҳар бир Ота учун ортидан қолган бахтли фарзанд, авлодлар у дунёда ҳам ҳурсандчилик олиб келади. Биз уларнинг давомчилари, Буюк Ўзбекистоннинг бахтли фарзандларимиз. Шундай пайтларда бир-биримизга суянч, далда бўлайлик. Аҳиллигимиз ва метин иродамизни кўриб, атрофда пайт пойлаб турганлар аламидан тилин тишласин. Ўзбекистон келажаги буюк давлат!
Сардор Раҳимхон
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист