Улуғбек Раҳматуллаевдан русийзабон мухлислари учун совға
Сана: 26.04.2017
3662
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ҳозирги кунда барчани севимли қўшиғига айланган “Ота” таронасини рус тилидаги талқини устида ижодий иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун мазкур мусиқий асар “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали омма ҳукмга ҳавола қилинди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган композиция “Отец” деб номланган бўлиб, сўзи Алишер Тайр қаламига мансуб. Мусиқаси Иқбол Муҳаммад томонидан басталанган. Қўшиққа Ойбек Расулов мусиқий безак берган. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.