“Имконият, маҳорат ва муваффақиятлар маскани” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сана: 14.08.2016 2700

“Имконият, маҳорат ва муваффақиятлар маскани” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги  Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби билан ҳамкорликда ёшларни Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидоийлик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнидаги иштирокини кенгайтиришда маданият ва санъатнинг ролини ҳар томонлама ошириш, шунингдек, бой маданий мусиқий меросимиз, замонавий миллий эстрада ва жаҳон санъати дурдоналари асосида уларда юксак бадиий дидни шакллантириш ҳамда ёш иқтидорларни рағбатлантириш тизимини янада кенгайтириш ҳамда Марказ фаолиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёшлар учун театр, рақс, эстрада санъати ва интеллектуал билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган доимий фаолият юритувчи “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги”, “Миллий ва замонавий рақс”, “Ёшлар театр студияси” ҳамда “Инглиз тили” лойиҳалари кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун бепул тарзда ташкил этилди.

“Имконият, маҳорат ва муваффақиятлар маскани” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 август куни “Ёшлар ижод саройи”да Ёшлар маданият ва санъат марказида фаолиятини бошлаган мазкур лойиҳалар юзасидан Имконият, маҳорат ва муваффақиятлар маскани” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

“Имконият, маҳорат ва муваффақиятлар маскани” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

  Ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ёшлар маданият ва санъат маркази директори Ж.Узаков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Нодира Маҳмудова, Тоир Қўзиев, хонанада Акбар Атамуҳмедов ва 50 нафарга яқин лойиҳа иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ёшлар маданият ва санъат маркази директори Ж.Узаков бошқариб борди ва барча йиғилганларни Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан табриклаб, Марказ қошида ташкил этилган лойиҳалардан кўзланган мақсад ва фаолиятини йўлга қўшиш жараёнлари ҳамда кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг барча йиғилганларга Марказнинг фаолияти хақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди.

Ролик намойишидан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Нодира Маҳмудова, Тоир Қўзиев ҳамда хонанда Акбар Атамуҳамедов юртимизда ёш авлодга яратилаётган шароитлар, келажак давомчилари учун яратилган кенг имкониятлар, Марказда фаолиятини бошлаган лойиҳаларнинг бепул тарзда ташкил этилгани ҳурсанд эканликлари ҳақида самимий фикрларини билдириб, лойиҳалар янгидан янги ижодий режаларга куч бағишлашини таъкидладилар.

Шунингдек, барча лойиҳа раҳбарлари сўзга чиқиб, машғулотларни олиб бориш жараёнлари тўғрисида гапирдилар.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда йиғилганларнинг саволларига батафсил жавоб беришди.

 

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol