Дилсўздан "Ошиқ йигит"
Сана: 07.06.2018
4109
"Ниҳол" мукофоти совриндори Дилсўз янги ижод намунасини тингловчилар ҳукмига ҳавола қилди. Тарона "Ошиқ йигит" деб номланади. Илк жарангидаёқ ижобий фикрлар билан кутиб олинган қўшиқ қисқа фурсатда ўз мухлисларини топиб, севиб тингланадиган композициялар қаторидан ўрин олишига ишончимиз комил. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, Дилсўз ушбу мусиқий асарни Ҳамдам Собиров билан ҳамкорликда яратган.