Мухлисбек Қурбонов “Қашқадарё тандири”ни бутун Ўзбекистонга мақтамоқда
Бундан бир неча кун аввал сайтимиз орқали “Гулижон” таронасини тақдим этган Мухлисбек Қурбонов, тинмай ижод қилиб, мухлислар қалбини забт этиш ниятида. Бир нечта қўшиқлар устида иш олиб бораётган хонанда “Қашқадарё тандири” деб номланган янги таронасини ёзиб тугатди. Мазкур ижод маҳсулини сайтимиз орқали тақдим этмоқда.
Яшин Тўраев сўзи билан яратилган бу қўшиққа хонанданинг ўзи мусиқа басталаган ва видеоклип ҳам суратга олинди. Қиличбек Жумабоев операторлик қилган бу видеоклипда Саид Мухторов, Азиза Бегматова, Санжар Шодиев, Зуҳра Солиева ва бошқалар иштирок этишди. Ҳали бу ҳаммаси эмас. Хонанда “Севиб қолдим” деб номланган янги тарона устида ҳам иш олиб бормоқда. Санобар Фахриддинова сўзи, Шухрат Қаюмов мусиқаси ва Шухрат Зокиров аранжировкаси билан яратилган таронага Шухрат Мавлонов режиссёрлигида видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади.