УММОН – “ҲАЁТИМДА ЙЎҚ”

Сана: 11.04.2014 6320

Кетма-кет равишда янги тароналарни туҳфа этиб, мухлисларининг диққат марказида юрган “Уммон” гуруҳи яна бир янги қўшиқнинг премьерасини тақдим этди. 

 

“Ўзбегим таронаси” радиоси 11 апрель куни соат 17:20 да “Уммон” гуруҳининг йигитларини қарши олар экан FM 101 тўлқинида “Ҳаётимда йўқ” номли янги қўшиқ премьераси биринчилардан бўлиб тақдим этилди. “Уммон”нинг мазкур янги таронаси гуруҳ хонандаси Зоҳид Рихсиев ғояси, шеъри ва мусиқаси асосида тайёрланган. 

Мазкур тарона ҳар галгидек ким учундир аталган эмас. Шунчаки ижодкорлар илҳомлантирган мавзуда қўшиқ куйлашни мақсад қилишган. Зоҳиднинг айтишча, “Ҳаётимда йўқ” таронаси устида бир ҳафта иш олиб борилган. Уч кун мусиқа басталаш учун кеча-ю кундуз мижжа қоқишмаган экан. Ниҳоят, қисқа муддат ичида қўшиқни тайёр ҳолатда премьера учун тақдим этишди. 

Қўшиқ радио тўлқинида жаранг сочиши биланоқ мухлислар кетма-кет равишда қўнғироқ ва СМСларда тарона жуда маъқул келганлиги ҳақидаги фикрларини изҳор эта бошладилар. "Уммон" гуруҳини тингловчи ва муҳлислар ҳар доимгидек қўллаб-қуватлашди. Қўшиқ ҳам аъло даражада чиққанлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. 

Дарвоқе, "Уммон" гуруҳи тез кунларда шўх таронага клип суратга олишни мақсад қилган. Трек йўналишида тасвирга олиниши режалаштирилган клип ҳам яқин кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда. 

Яна бир қайноқ янгилик. Қисқа вақт оралиғида "Уммон" гуруҳи бутун Република бўйлаб гастроль сафарига чиқиш арафасида. Албатта, биринчи галда водий томонга йўл олишларини айтиб ўтишди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol