ЗАМИР “ЧАПАК” ТАРОНАСИГА КЛИП суратга олинди

Сана: 09.04.2014 4139

Бугун умидли ва ёш хонандаларимиз ҳам самарали ижод қилишмоқда. Худди мана шундай истеъдодлилардан бири Замирдир. 

 

Яқиндагина “Чапак” таронасини яратган хонанда мазкур рақсбоп шўх қўшиққа клип суратга олди. Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси асосида яратилган янги таронага Ботир Алиев мусиқий сайқал берган. Клип ҳам таронага мос равишда ўзгача йўналишда суратга олинди. 

Режиссёр Темур Примқулов бошчилигидаги тавсирга олиш жараёни ниҳоятда машаққатли кечди. Ижодий гуруҳ тонгга қадар меҳнат қилди. Боиси, биргина павильонда учта декорация қурилиб, икки хил образда клип суратга олинди. Энг қизиқарлиси, декорацияларни хонанданинг продюссери Жамшид Ғаниевнинг ўзи тайёрлаган. 

Бундан ташқари Замирнинг биргина ҳолатни бир эмас, икки эмас 13 маротаба қайта-қайта дубль қилиши ижодий гуруҳга ҳам, хонанданинг ўзига ҳам бироз қийинчиликларни туғдирди. Серғайрат ҳаракатлардан грим оқиб кетавергач пардозчи ва стилист Лидия Андрэ ҳар бир дубльдан сўнг хонандани грим қилишини айтмайсизми.  

Мана шундай қизиқ воқеалар жараёни билан трек йўналишида суратга олинган клип тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда. Видеоклипда шунингдек қўшиқ бастакори Элдор Қаюмов ҳам икки ёшли қизи билан бирга суратга тушди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol