Шоҳзамондан янги қўшиқ “Онам мени”
Ўзгача йўналишда ижод қилиб, санъат оламига кириб келган Шоҳзамон мухлислари учун яна бир ижод маҳсулини тақдим этмоқда. “Энди қайси хонандани исмига қўшиқ куйлабди?”- деб ўйлаётгандирсиз. Бу сафар хонанда бирор бир хонандага бағишланган қўшиғини эмас, балки, бутунлай бошқа мавзудаги композициясини намойиш қилди. “Онам мени” деб номланган бу қўшиқ халқимиз орасида оммалашиши кутилмоқда. Мусиқий асарни тинглаган ҳар бир тингловчини чуқур ўйга солиб қўйса ажаб эмас. Чунки оналар мадҳ этилган бу таронада онага шундай таъриф берилганки, оддий ва одатий сўздек туюлса-да аслида унинг замирида катта маънони кўриш мумкин. Мусиқий асарнинг муаллифлрига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Шоҳзамоннинг ўзига тегишли. Аранжировкаси эса хонанданинг доимий ижодий ҳамкори ва дўсти Ўткир Менглиев томонидан бажарилган.