“Садо” ансамбли ва Акбар Тошкентимизни тараннум этишди
Бир неча йиллар аввал қатор хит қўшиқлари ва ўзгача йўналишдаги дуэтлари орқали мухлислар эътиборига тушган Акбар ниҳоят ижодий танаффусга нуқта қўйиб, яна қўшиқлар ижро этишга киришди.
Шу вақтгача санъат оламида ижод қилган Акбар куни кеча “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали “Тошкентдан гапирамиз” номли таронасин тақдим этди.
Айтиш керакки, Акбарни соғинган мухлислар учун бу тарона муносиб туҳфа бўла олди. Премьерадан сўнг ўз фикрларини билдирган тингловчилар қўшиқ мавзуси ва йўналиши бугунги кунда яратилаётган аксарият тароналардан фарқ қилишини таъкидлашди.
Она юртимиз Ўзбекистон ҳамда пойтахтимиз Тошкент шаҳри ҳақида кўплаб қўшиқлар яратилган бўлса-да, Акбар ва “Садо” ансамбли ижросидаги қўшиқ ҳақиқаттан ҳам йўналиши жиҳатдан ажралиб туради.