Шаҳло Аҳмедовадан романтикага бой видеоклип премьераси
Ўз овози билан кўпчиликни мафтун эта олган Шаҳло Аҳмедова ўзининг илк видеоклипи премьерасини тақдим этди. "Фақат сен керак" видеоклипи биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали тақдим этилмоқда.
Видеоклипни томоша қила туриб, баҳорнинг илиқ ва гўзал нафасини ҳис қиласиз. Қизиқарли сюжет ғояси Жамшид Ҳожиниёзовга тегишли. Режиссёр Ёдгор Носиров эса бу ғояни камерага муҳрлаб, тайёр ҳолга келтирди. Асосий қаҳрамон Шаҳло Аҳмедовани ўзгача кўринишда кўриш томошабинларга ёқиши табиий. Айниқса ёшларга ёқиши аниқ. Ёқимли тасвирларни ҳадя этувчи видеоклипни сайтимиз орқали томоша қилинг. Шаҳло Аҳмедова билан ушбу клип суратга олиш жараёни ҳақида суҳбатлашганимизда, тасвирга олиш жараёнида ҳаво жуда совуқ бўлганини айтди. Суратга олиш жараёни қиш фаслида олиб борилган бўлса-да, баҳор нафасини бериш учун енгил кийимларда иштирок этишга тўғри келган. Ана шу жараён эса Шаҳло музлаб қолишига сабаб бўлган экан.
Клип сюжети эса ҳақиқаттан қизиқарли. Шаҳло муҳаббатига эришиш йўлида қай йўлни танлагани барчани ҳайратга солади.
Бундай меҳнат самарасини сиз ҳам томоша қилиб завқланинг!