“ХЎЖА” ГУРУҲИНИ СОҒИНГАНЛАР УЧУН ЯНГИЛИК
Қўшиқнинг муваффақият қозонишини аввало тингловчилар ва мухлислар таъминлайди. Бир неча йиллар аввал “Кимсиз?”, “Муҳаббатимсан” каби тароналари билан элимизнинг дилидан жой олган “Хўжа” гуруҳининг яккахон ҳонандаси Иззатилла Ибрагимов яна янги қўшиқлари билан соғинган мухлисларининг дилини қувончга тўлдиришни ният қилган.
Ижодий танаффус ижодкор фойдасига хизмат қилса ажаб эмас. Иззатилла Ибрагимовнинг доимо атрофида яхши инсонлар ва яқинлари қўллаб туриши инсон ҳавасини келтиради. Сабаби бугунги кунда яқин ва ишончли инсон, ҳақиқий дўст топиш мушкул.
Бу борада эса Иззатилла Ибрагимов омади кулиб боққан инсон эканлигига амин бўлдик. Ана шу яқин дўстларига атаб Иззатилла Ибрагимов “Дўстларим” номли тарона яратди. Яқин дўстларига аталган қўшиқ муаллифи Алишер Таир, аранжировка эса Жасур Бадалбоев томонидан яратилган тарона тез кунларда тайёр бўлиш арафасида. Мазкур тарона тайёр бўлиши билан сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эга бўласиз.