Зоирбек навбатдаги ижодига баҳо бериш фурсати келди

Сана: 21.02.2014 5641

Санъат оламига кириб келаётган Зоирбек шоу-бизнесда мустаҳкам жой эгаллашга астойдил ҳаракат қилмоқда. 

Тўғри-да, истеъдод бор, демак унинг ижоддаги келажаги ҳам порлоқ. “Соғиндим” таронасидан сўнг яна бир янги тарона бугун «Ўзбегим Таронаси” радиоси “Премьера” лойиҳасида жаранг сочади. Таронага ишланган клип эса расмий равишда сайтимизда тақдим этилади. (клипни "Ўзбегим Таронаси" радиосида қўшиқ премьера қилингандан сўнг томоша қилишингиз мумкин)

“Тақдир” дея ном берилган қўшиқ матни ҳам, клипи ҳам ҳаётий мавзуда. Ижодкор Камрон томонидан қоғозга битилган матнга Саидумар Имомхҳжаев мусиқа басталаб, аранжировкасини тайёрлаган. Бир вақтнинг ўзида тақдим этилаётган таронанинг клип режиссёри Рауф Набиев. Клип учун тайёрланган сюжет видеонинг янада сермазмун бўлишига сабаб бўлган.

Бу клипни тайёр ҳолатга келтиргунча ижодкорлар бирмунча тер тўкишга мажбур бўлдилар. Режиссёр билан боғланганимизда, аввало 2 кунга мўлжалланган суратга олиш ишлари 3 кунга чўзилиб кетганлигини маълум қилди. Бунга эса албатта сабаб бор. Суратга олиш ишининг охирги босқичи олиб борилаётган вақтда кутилмаганда камерада техник носозлик аниқланиб, бузилиб қолган экан. Бундай русумдаги камера эса Тошкент шаҳрида камнамо бўлиб, табиийки унинг устаси ҳам ҳар қадамда учрайвермайди. Шунинг учун камерани ўз ҳолига қайтаргунча анча вақт сарфланган ва натижада суратга олиш ишлари ҳам вақтинчалик тўхтаб қолган экан. Анна шундай саргузаштлар билан тайёрланган янги видеоклип ва тарона биринчилар қаторида сайтимизда тақдим этилади. Зоирбекка эса янада ижодий муваффақият ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol