Хонанда Шаҳзоданинг ижодида нима гап?
Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода май ойининг илк кунларида тақдим этиладиган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бориш билан бирга, мухлисларини кутилмаган туҳфалар билан хушнуд қилмоқда.
29-31 март кунлари хонанда Қашқадарё вилоятида ўтказилган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивалида ўз иштироки билан халқимиз қувончига шерик бўлган бўлса, пойтахтга қайтиши билан, рус тилида ижро этган 3 та:
“Необходим мне”
“Котёнок”
“Разлюбить нельзя”
тароналарини тингловчилар ҳукмига ҳавола қилди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бетакрор Шаҳзоданинг “Ўзбегим” номли янги мусиқий асари 5-апрель куни юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочади. Хонанда бу композицияга видеоклип тасвирга олдиришга ҳам улгурди. “Benom Media” ижодкорлари билан ҳамкорликда яратилаётган ва айни дамда монтаж ишлари қизғин кечаётган клипнинг суратга тушириш жараёнидан тайёрланган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин. Қўшиқ ва клип ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда тўхталиб ўтамиз. Ҳозирча кузатишда давом этинг.