“Артист” ситкомининг намойиши олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сана: 04.04.2016 2573

“Артист” ситкомининг намойиши олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида замонавий комедияли ситком жанрида суратга олинган янги ёшлар сериалининг тақдимоти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.  “Артист” деб номланган мазкур ситком анжуманида фильм ижодкорлари, талаба-ёшлар, ОАВ ходимлари иштирок этди. 

“Артист” ситкомининг намойиши олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

“Артист” сериалининг сценарийси бир ярим ой давомида Ёлқин Тўйчиев томонидан ёзилган. Тасвирга олиш ишларига эса бир йилдан ортиқ вақт кетган бўлиб, унга Аюб Шаҳобиддинов режиссёрлик қилган. Продюсер  машҳур актёр Фаррух Соипов.

“Артист” ситкомининг намойиши олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ситкомда Карим Мирҳодиев, Мурод Ражабов, Асал Шодиева, Адиз Ражабов, Юлдуз Ражабова, Дониёр Ҳафизов, Наргиза Салмонова, Акбархўжа Расулов, Баҳора Арслонова ва бошқалар иштирок этган. Ситком учун махсус саундтрек яратилган бўлиб, унинг ижрочиси Шоҳруҳхон.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol