Нилуфар Усмоновадан тожикзабон мухлисларига совға
Сана: 24.04.2021
1525
қайноқ
Ўзбек санъатининг гули Нилуфар Усмонова янги ижод маҳсулини тақдим этди. “Аламиман” номли мусиқий асар унинг тожикзабон мухлислари учун ҳақиқий совға бўлди десак адашмаймиз. Чунки мазкур тарона хонанданинг репертуаридаги “Аламларим” номли мусиқий асарнинг тожик тилидаги талқинидир. Композиция аллақачон ўз тингловчиларини топиб улгурган, аммо янги талқини аслиданда хит бўлиши кутилмоқда. Хонанданинг мухлислари билдираётган фикрлар сўзимизнинг яққол исботидир. Нилуфар Усмоновага омад тилаймиз.