Нилуфар Усмоновадан тожикзабон мухлислари учун совға

Сана: 18.06.2021 1254 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан тожикзабон мухлислари учун совға

Ўзбек эстрадасининг гули Нилуфар Усмонова мухлисларини хурсанд қилишда давом этади. Аввалги хабарларимизда хонанда янги сериал учун саундтрек куйлагани хақида хабар берган эдик. Ушбу саундтрекдан олдин, у тожик тилидаги композициясини тақдим этишни лозим топди ва куни кеча мухлисларини янги мусиқий асар билан сийлади. “Бевафо” номли тарона аслида барчага таниш. Бу қўшиқ Юлдуз Усмонованинг сўнгги пайтда тақдим қилган ижод маҳсулларидан бири. Аммо Юлдуз Усмонова томонидан ўзбек тилида куйланган. Кўплаб мухлисларнинг талабларига биноан Нилуфар Усмонова ушбу қўшиқни тожик тилида ижро қилиб, уни LIVE VIDEO билан бирга намойиш этди. Тингловчиларга илк жарангидаёқ манзур бўлган мусиқий асарни сиз ҳам тингланг ва баҳо беринг. Ҳа айтганча “LIVE VIDEO”ни томоша қилишни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol