Отабек Муталҳўжаевни сеҳрлаган кўзлар қўшиққа айланди

Сана: 17.02.2016 1603

Отабек Муталҳўжаевни сеҳрлаган кўзлар қўшиққа айланди

Яқиндагина бўйдоқлик билан хайрлашган хонанда Отабек Муталхўжаев  бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьерка лойиҳаси орқали янги таронасини тақдим қилди. “Сеҳрлаган кўзларинг” деб номланган мазкур композиция мухлислар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинди. Фарҳод Мақсудов сўзи ва Отабек Муталхўжаев мусиқаси билан яратилган қўшиқ тингловчилар орасида талабгор бўлишига катта умид боғланган. Таронага Фарҳод Мақсудов томонидан мусиқий сайқал берилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда ҳаётий мавзудаги янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда. Мазкур ижод маҳсулига видеоклип суратга олиш режалаштирилган бўлиб, унда Отабек Муталхўжаев янгича имиджда намоён бўлади. Бу ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил тўхталиб ўтамиз. Ҳозир эса янги қўшиқдан баҳра олинг ва  ўз мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol