Насиба Абдуллаева янги ижро, янгича нафас билан!

Сана: 11.03.2014 6113

Муҳлислар  талаб истакларинга биноан ютимиз бўйлаб кичик концертларни тақдим этаётган  устоз санъаткоримиз Насиба Абдуллаева ижод оламидан бир қадамга ҳам узоқлашмаган. 

 Кетма кет қўшиқлар  яратиш билан банд. 

Иқтидорли, ижодга чанқоқ ёшлардан таркиб топган янги ижодий гуруҳ билан биргаликда  янги куч, янги нафасда аллақачонлар мухлислар юрагидан жой олган тароналарни  қайта ижро этиб,  аранжировкасини ҳозирги кунга мослаб тайёрлашмоқда. Албатта ёшларга йўл йўриқлар кўрсатиб, катта аҳамиятга эга тажрибалари билан ҳам ўртоқлашяптилар.

“Сумбула”, “Азизим онам”, “Бахт ўзи нимадир?” номли тароналар  жаранг сочганда дилларни ажиб туйғулар қамрайди. Мазкур қўшиқларнинг ўз муҳлислари бор ва улар  қачонлардир янграган ушбу тароналарни қайта ва қайта тинглашни ҳуш кўришади. Шу сабаб ҳам севимли хонандамиз Насиба Абдуллаева қалблар истаган аввалги тароналарни янгича нафасда, янгича оҳангда куйлаб,  тақдим этишга бел боғлаганлар.

Устоз санъаткор ўзбек мумтоз санъатига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Яқиндагина Ҳалима Носированинг “Чаман ичра” номли қўшиғини ижро этиб, қўшиқлар хазинасини янада бойитди.

Қатор қатор ижод маҳсулини тақдим этиш билан бирга, Насиба Абдуллаевани баҳор мавсумида гастрол сафарлари ҳам кутмоқда. Умрбоқий  тароналар яратиб, бахт нафасини таратган севимли санъаткоримизга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol