“Севгимсан” клипи ҳақида янада батафсил
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи латофатли Лола “Севгимсан” таронасига ноодатий видеоклип ишлаб, барчани лол қолдирди. Мазкур видеоклип орқали хонанда актрисалик маҳорати юқори эканини яна бир бор исботлади. Ушбу клипни яратиш жараёни кўпчиликни қизиқтираётган бўлса ажаб эмас.
Видео асар учун “Ўзбекфильм” павильонида катта ҳажмдаги ноодатий декорация қурилди. Клипни суратга олиш жараёни деярли бир ҳафтага чўзилган бўлса, тайёргарлик эса бир неча ой давом этди. Бугун суратга олииш жараёнидаги бир неча қизиқали кадрларни кўрсатишга аҳд қилдик.
Биласизми, бош рол қаҳрамонини пардоз қилишнинг ўзига 5 соат вақт кетди. Клипда кўрганинигиздек унга қўшимча тирноқ, соч ҳаттоки, тиш ҳам қўйилган. Унинг бўйи 2 метр, мазкур клип учун узоқ тайёргарлик кўрди. Юзидаги сочларни ҳар бири алоҳида битта-битталаб ёпиштириб чиқилган.
Шунингдек, кадрлар олдиндан чизиб олинди ва шу суратларга асосан тасвирга тушириш ишлари олиб борилди. Лола ҳар доим, ҳар бир ижод маҳсулига алоҳида масъулият билан ёндашади. Мисол тариқасида биргина “Севгимсан” композициясига ишланган видеоклипда кўриш мумкин. Ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган ва кутилмаган образларда намоён бўлиш ҳамда маромига етказиб ижро қилиш фақатгина Лола хос. Қолаверса, клипдан баҳраманд бўлганлар сони қисқа муддат ичида жуда кўпчиликни қамраб олди. Бу дегани клип мухлисларни бефарқ қолдирмади.
Шуни тан олиш керакки, Лоланинг хонандалик маҳорати ҳам, актрисалик маҳорати ҳам жуда юқори. У санъат учун яралган. У бор меҳри ва муҳаббати билан ижод қилади. Шунинг учун ҳам тарона ва клиплари халқимизнинг юрагига кириб боради. Ҳар битта қилинган сай-ҳаракат ва интилишнинг албатта натижаси кутилганиданда аълороқ бўлади. Биз хонанданинг ижодига улкан мувафаққиятлар тилаймиз ва янги ижод намуналарини кутиб қоламиз.