Бетакрор Шаҳзоданинг концерти кунлари маълум бўлди

Сана: 29.01.2016 3796 қайноқ

Бетакрор Шаҳзоданинг концерти кунлари маълум бўлди

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи мафтункор Шаҳзодадан мухлислар учун муносиб  ва ёқимли янгилик. У ҳар йилги анъанага мувофиқ, 1-майдан 7-майга қадар “Истиқлол” санъат саройида, соат 19:00 да ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этади. Ушбу концерт дастури кутилмаган совғаларга бой бўлиши, хонанданинг хит тароналари билан бирга янги қўшиқлари ҳам жой олиши кўзда тутилган.  Энг ёқимли табассум эгаси Шаҳзода ҳар доимгидек мухлисларини лол қолдиришни билади ва буни уддалайди. Шундай экан, концерт ҳар йилгиданда ўзгача ва сюрпризларга бой бўлади. Дастур ҳақида янада батафсил кейинги янгиликларимизда хабар берамиз. Хонандага омад тилаймиз ва кузатишда давом этамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol