Шоҳруҳхондан мухлислари учун янги қўшиқ
Куни кеча навбатдаги альбоми тақдимотини ўтказган хонанда Шоҳруҳхоннинг янги қўшиғи бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида илк бора жаранг сочди.
Концерт дастурида мухлислари учун ижро этган “Қоши қора” номли хоразмча йўналишдаги қўшиқ кўпчиликка манзур бўлганди. Кайфиятни кўтарувчи ва рақсга чорловчи мазкур қўшиқнинг сўзлари Шаҳбозга тегишли бўлиб, янгича услубдаги аранжировкани Жасур Бадалбоев амалга оширган.
Радиотингловчилар орасида Шоҳруҳхоннинг мухлислари кўплигини инобатга олсак, янги тарона жуда яхши муносабатларга сазовор бўлди. Телефон қўнғироқлари ва юборилган смсларнинг барчасида хонанданинг ижодига муваффақиятлар тиланиб, қўшиқ ҳақида чиройли фикрлар билдирилди.
Шоҳруҳхоннинг ижодига бундан-да улкан зафарлар тилаймиз ва яна янги тароналар кутиб қоламиз.