Гулсанам Мамазоитовадан янги тарона “Олмача”
Сана: 04.12.2015
4217
қайноқ
Халқона хонишлари билан мухлислар қалбининг тубига қадар кириб борган хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳозирда феврал ойида ўтказилиши режалаштирилган яккахон концерт дастурига катта тайёрлик олиб бормоқда. Шу билан бирга, халқимизга манзур келадиган янги қўшиқ ва клиплар ҳам яратмоқда. “Олмача” деб номланган композиция ҳам шулар жумласидандир. Тарона Алишер Неъматов сўзи, Шавкат Умаров мусиқаси ва аранжировкаси ёзилган.
Қолаверса, хонанда яна бир янги “Лайли” деб номланган мусиқий асарга видеоклип тасвирга олдирди. Клипмейкер Рауф Набиев режиссёрлигидаги мазкур клипда хонандани бир нечта образда кўришингиз мумкин.
Ҳозир эса “Олмача” деб номланган таронани тингланг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.