Масрур Усмоновдан янги видеоклип тез кунда
Сана: 20.11.2015
4630
қайноқ
Сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд бўлган Масрур Усмоновнинг яқиндагина сайтимиз орқали тақдим этган “Лафзи ҳалоллар” деб номланган қўшиғига видеоклип тасвирга олинди. Клипмейкер Жонрид Сагдиев режиссёрлигида суратга туширилган видео асарда лафзига турмайдиган, ўз сўзини устидан чиқмайдиган кимсаларга хонанда қалбидаги нидосини баён қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Лафзи ҳалоллар” таронасининг сўзи Тоҳир Муҳаммадга тегишли. Мусиқаси эса хонанда Масрур Усмонов томонидан басталанган.